27 Феврал 2026
256
Саблячи қизларимиз Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлишди
Индонезияда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги давом этади. Жамоавий дастурда ўтказилаётган беллашувларда ҳамюртларимиз навбатдаги кумуш медални қўлга киритишди.
Сабля бўйича қизлар ўртасида кечган баҳсларда юртдошларимиз саралашда Австралия ва Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратишди. Бироқ финалда хитойлик спортчиларга имкониятни бой бериб, кумуш медалга эга чиқишди.