6 Март 2026
86
Хоккейчиларимиз бу гал Болгарияни мағлуб этишди
Хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U18) жаҳон чемпионатида навбатдаги ғалабани расмийлаштирди. III дивизионнинг «А» гуруҳида қатнашаётган йигитларимиз бу гал болгариялик рақибларини 5:3 ҳисобида доғда қолдиришди.
Ушбу муваффақиятдан кейин жамоамиз 11 очко билан биринчи ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди.