27 Апрел 2026 52

Каратэчиларимиз “Uzbekistan Open” турнирида 128 та медаль жамғаришди

Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да каратэнинг WKF йўналиши бўйича “Uzbekistan Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Мукофот жамғармаси 10 400 АҚШ долларини ташкил этган турнирда Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Россия ва Тожикистондан 450 нафар спортчи қатнашди.

Турли ёш тоифаларида кечган беллашувларда атлетларимиз 34 та олтин, 40 та кумуш ва 54 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Мусобақа терма жамоа мураббийлар штаби учун жорий йил ўтказиладиган Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари олдидан асосий ва захира спортчиларини шакллантириб олиш имкониятини тақдим этди.

Text to speech