25 Феврал 2026
283
IJF Президенти Мариус Визер Ўзбекистонга келди
Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирининг фахрий меҳмони — Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Президенти Мариус Визер пойтахтимизга етиб келди. Мартабали меҳмонни Спорт вазирлиги, МОҚ ва мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, 27 февраль - 1 март кунлари Тошкентда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўтказилади. Унда барча қитъадан 400 нафарга яқин спортчи баҳс олиб боради.