26 Январ 2026 388

Халқаро спорт тадбирлари меҳмонлари Ўзбекистон маданий мероси билан танишмоқда

Тошкентда ўтказилаётган нуфузли халқаро спорт тадбирлари доирасида пойтахтимизга ташриф буюрган хорижий меҳмонлар юртимизнинг бой тарихий ва маданий мероси билан ҳам яқиндан танишмоқда. Дастур доирасида делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, ушбу мажмуада намоён этилган ноёб экспонатлар ҳамда тарихий манбалар орқали мамлакатимизнинг кўп асрлик маънавий мероси ҳақида маълумот олдилар.

Ташриф чоғида меҳмонларга Ўзбекистон заминида шаклланган илмий-маърифий анъаналар, буюк алломалар мероси ва уларнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Бундай маданий-маърифий тадбирлар халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг маданий салоҳиятини жаҳон ҳамжамиятига кенг тарғиб этишга хизмат қилиши меҳмонлар томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Text to speech