8 Декабр 2025 582

FIA Президенти Муҳаммад Бен Сулайем Тошкентда “Girls on Track” лойиҳаси билан танишди ва ҳамкорлик меморандумини имзолади

Бир неча кун давомида Тошкентда “FIA General Assemblies Week” тадбирлари бўлиб ўтади. Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Бош ассамблеяси ва йил якунларига бағишланган турли тадбирларнинг фахрий меҳмони — FIA Президенти Муҳаммад Бен Сулайем бугун пойтахтимизга ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни Спорт вазирлиги, МОҚ ҳамда мамлакат автоспорт ва картинг федерацияси раҳбарияти кутиб олди. Ташриф доирасида расмийлар “Girls on Track” лойиҳасида қатнашаётган қизлар билан учрашиб, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашди.

Шунингдек, Спорт вазирлигида ҳар икки томон ўртасида учрашув ўтказилиб, унда бўлажак тадбирга тайёргарлик жараёнлари, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва истиқболдаги қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Қолаверса, Спорт вазирлиги ва FIA ўртасида “Спортда онлайн тажовузга қарши бирлашиш” (United against online abuse) лойиҳаси доирасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Text to speech