15 Феврал 2026 279

Фарғонада “Uzbekistan Judo Tour” турнири ташкил этилди

Фарғона шаҳрида дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси бўлиб ўтди. Соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган турнирда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган полвонлар баҳс олиб боришди.

Беллашувлар якунига кўра, Мирзоҳид Маҳаммаджонов (-66 кг), Бобур Янгибоев (-81 кг), Нурбек Муртазоев (-90 кг) ва Мухлиса Қодирберганова (+70 кг) ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлишди.

Text to speech