13 Феврал 2026
280
БААдаги конкур турнирида яна бир ғалаба
Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААнинг Абу-Даби шаҳрида ташкил этилаётган “Al Khail square cup” мусобақасида яна бир муваффақиятга эришди. ССИ2* таснифидаги турнирда Баҳромжон Газиев олтин медалга эга чиқди.
Ҳамюртимиз 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида “Сантос Ҳипписа” лақабли оти билан энг яхши натижани қайд этди. Ундан кейинги ўринларни Греция ҳамда БАА спортчилари эгаллашди.