3 Феврал 2026
60
Ёш спортчиларимиз Корея Республикасида ташкил этилган “Dream Program” лойиҳасида иштирок этишди
Корея Республикасининг Пхёнчхан шаҳрида қишки спорт турлари билан шуғулланувчи ёш атлетлар учун анъанавий тарзда “Dream Program” дастури ўтказиб келинади. Жорий йилда ҳам ўзбекистонлик спортчилар ушбу лойиҳада иштирок этиб, ўз маҳоратларини янада ошириш имкониятига эга бўлишди.
13 январдан 3 февралга қадар давом этган дастур доирасида тоғ чанғиси ва фигурали учиш спорт турлари бўйича жами 5 нафар ёш атлетимиз қатнашди. Эътиборлиси, ҳамюртларимиз лойиҳа иштирокчилари ўртасида ўтказилган турнирда совринли ўринларни қўлга киритишди.