12 Феврал 2026 418

Даниил Ейбог 1500 метр масофада ҳам иштирок этади

Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир лицензия қўшилди. Халқаро конькичилар иттифоқи мусобақа дастурлари кесимида лицензиялар тақсимотини қайта амалга оширди ва унда ҳамюртимиз Даниил Ейбог 1500 метр масофада ҳам иштирок этиши тасдиқланди.

Маълумот учун, Ейбогнинг мазкур масофадаги старти 14 февраль кунига белгиланган. Шунингдек, у 500 метр масофада ҳам йўлланма соҳиби ҳисобланади.

Text to speech