Кун дайжести: Велоспорт ва дзюдо жамоаларимизнинг халқаро турнирлардаги муваффақиятли иштироки, “Australian Open-2026” якунланди
Болгария пойтахтида дзюдо бўйича Sofia European Open 2026 якунланди. 39 давлатдан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этган турнирда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
🏆 Шоҳсупага кўтарилганлар:
🥈 Лазиза Ҳайдарова (−48 кг)
🥉 Сита Қадамбоева (−52 кг)
🥉 Маржона Нуриллаева (−63 кг)
🚴♂️ Велотрекчиларимиздан Осиё кубогида 9 та медаль
Ҳиндистоннинг Ченнайи шаҳрида велотрек бўйича Осиё кубогининг 1-босқичи якунига етди. Мусобақада жамоамиз 3 тадан олтин, кумуш ва бронза жами 9 та медалга сазовор бўлди.
🏆 Сўнгги кун шоҳсупага кўтарилганлар:
🥇 Нафосат Козиева (омниум)
🥉 Самира Исмоилова (омниум)
🥉 Владислав Троман (элиминейшн)
🎾 Австралия очиқ чемпионати: ғолиблар аниқланди
Мелбурн шаҳрида теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати ўз якунига етди.
🏆 Ғолиблар:
Яккалик (эркаклар): Карлос Алкарас
Яккалик (аёллар): Елена Рибакина
Жуфтлик (эркаклар): Кристиан Харрцион / Нил Скупски
Жуфтлик (аёллар): Элис Мертенс / Чжанг Шуай
Аралаш жуфтлик: Оливия Гадески / Жон Пирс