16 Феврал 2026 344

Кун дайжести: Назаров ва Ейбогда иккинчи чиқиш, дзюдочиларимиз Словенияда иккинчи, енгил атлетикачиларимиз Қозоғистонда 4 та медаль жамғаришди

🏆 Бугун Назаров ва Ейбогга мухлислик қиламиз

Бугун спортчиларимиз Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокларини давом эттиришади. Медет Назаров Тошкент вақти билан соат 14:00 да тоғ чанғисининг слалом дастурида стартга чиқади. Шунингдек, шорт-трекчимиз Даниил Ейбог 15:20 да бошланадиган 500 метр масофадаги саралаш баҳсини ўтказади.

🏃‍♂️ Енгил атлетикачиларимиз халқаро турнирда 4 та медалга сазовор бўлишди

Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳрида енгил атлетика бўйича Олимпиада чемпиони Олга Рипакова соврини учун халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин ва 1 та кумуш медалга эга чиқишди.

🥇 Олтин медаль:
Барно Сайфуллаева (баландликка сакраш)
Жонбиби Ҳукмова (400 метр)
Султон Ғофуржонов (60 метр)

🥈 Кумуш медаль:
Эргаш Нормуродов (60 метрга тўсиқлар оша югуриш)

🥋 Дзюдочиларимиз Словенияда иккинчи бўлишди

14-15 февраль кунлари Словения пойтахтида дзюдо бўйича Европа очиқ кубоги ташкил этилди. Унда дзюдочиларимиз 2 та олтин ва 3 та бронза медали билан 44 мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди.

🥇 Олтин медаль:
Самариддин Қўчқоров (-60 кг)
Дилшодбек Ҳамроев (-66 кг)

🥉 Бронза медаль:
Элбек Тожиев (-73 кг)
Алишер Саманов (-90 кг)
Муҳаммадали Тангриев (-100 кг)

Text to speech