16 Декабр 2025 61

Бекзод Қурбонов Абу-Дабидаги турнирда олтин медални қўлга киритди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI4 таснифидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов олтин медалга сазовор бўлди.

Юртдошимиз ушбу муваффақиятга 135 см баландликдаги тўсиқдан сакраш дастурида эришди. Чавандозимиз “Santos Hippica” лақабли тулпор билан 91 нафар иштирокчи орасида энг юқори натижани қайд этди.

Text to speech