5 Феврал 2026 438

2029 йилги қишки Осиё ўйинларига мезбонлик Олма-отага берилди

Саудия Арабистонининг Неом шаҳри 2029 йил Х қишки Осиё ўйинларини қабул қилиши режалаштирилган эди. Бироқ мезбонлик ҳуқуқи Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрига топширилди.

Бугун Милан шаҳрида, қишки Олимпия ўйинлари арафасида ушбу қарор расман эълон қилиниб, Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасида мезбонлик бўйича шартнома имзоланди.

Text to speech