3 Декабрь 2025 135

Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан тадбир ўтказилди

Пойтахтимиздаги “City Mall” савдо марказида 3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан #Биз_Инклюзив_жамиятни_яратамиз шиори остида тадбир ўтказилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳам иштирок этиб, мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади.

Тадбир давомида турли синдромлар ёки ногиронлик билан яшаётган фуқаролар, айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятга фаол интеграция қилишга қаратилган лойиҳалар тақдим этилди. Шунингдек, инклюзив муҳитни шакллантириш, имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий ҳаётдаги иштирокини кенгайтиришга доир ташаббуслар ёритилди.

Text to speech