29 Ноябрь 2025 235

Стол тенниси бўйича «Pro-Tur» мусобақасининг очилиш маросими ўтказилди

Бугун пойтахтимизда стол тенниси бўйича «Pro-Tur» мусобақаси старт олди. 30 ноябрга қадар давом этадиган мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, шунингдек, спорт турлари бўйича федерациялар раҳбарияти иштирок этди.

Очилиш маросимида нутқ сўзлаган мамлакат стол тенниси федерацияси раиси Ш. Кудбиев юртимизда ушбу спорт ривожини янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Ушбу турнирда 12 та клуб қатнашмоқда. Мазкур мусобақа янги истеъдодларни кашф этиш ва уларни ривожлантириш учун ажойиб платформа вазифасини бажармоқда.

Text to speech