28 Ноябрь 2025 194

Бугун дзюдочиларимиз Абу-Даби турниридаги иштирокларини бошлашади

Бугун БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа старт олади. 52 мамлакатдан 400 нафарга яқин спортчи қатнашаётган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 10 нафар дзюдочи билан иштирок этади.

Дастурга кўра, бугун енгил вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Унда беллашадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг:

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Амбер Гершес (Нидерландия)
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова — Роза Дертьяш (Венгрия)
-52 кг: Муҳайё Аҳматова — Юна Герасимова (Россия)
-57 кг: Шукуржон Аминова — Ганхуйяг Энхжин (Мўғулистон)

Text to speech