25 Ноябрь 2025
228
МОҚ ва "Яндех Узбекистан" ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов “Яндех Узбекистан” компанияси вице-президенти Сардор Қодиров билан учрашув ўтказди. Мазкур компания “Президент Олимпиадаси”нинг расмий ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
Мулоқот давомида спорт соҳасини рақамлаштириш, замонавий инфратузилма яратиш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.





