25 Ноябрь 2025
217
Чавандозларимиз Фужайрадаги турнирда совриндор бўлишди
БААнинг Фужайра шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI3* таснифидаги халқаро мусобақа ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
Беллашувларда Абдураҳмом Абдуллаев «Caballone» лақабли оти билан 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритган бўлса, Бекзод Қурбонов “Matts VG” билан 145 см баландликдаги баҳсларда учинчи бўлди.

