23 Ноябрь 2025
241
Ёш гандболчиларимиз жаҳон чемпионатига йўлланма олишди
Таиландда ганбол бўйича IHF TROPHY кубогининг Осиё минтақасидаги баҳслари якунланди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон U17 қизлар жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Финал баҳсида қизларимиз ҳиндистонлик тенгқурларини 48:47 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Қайд этиш жоиз, ушбу ғалаба жамоамизга келаси йил ташкил этиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этди.



