17 Ноябрь 2025
176
“Президент Олимпиадаси”га тайёргарлик: ишчи гуруҳларнинг ҳисобот тақдимотлари кўриб чиқилди
Бугун Миллий Олимпия қўмитасида “Президент Олимпиадаси”га тайёргарлик бўйича масъул ишчи гуруҳларнинг ҳисобот тақдимотлари ўтказилди. Ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Адбураҳмонов, шунингдек, Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти кўриб чиқди.
Тақдимот давомида тайёргарлик жараёнининг барча йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Вазирлик ва МОҚ раҳбарияти ҳисоботларни бевосита кўриб чиқиб, масъулларга тегишли топшириқ ва тавсияларни берди.





