16 Ноябрь 2025 234

Камончиларимиз биринчи бор Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилишди

Бангладешда камондан отиш бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк бор қитъа биринчилигида совриндор бўлишди.

Микст дастурида Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчилари Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги финалгача етиб бориб, кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, йигитларимиз жамоавий дастурда учинчи ўрин учун баҳсда Қозоғистондан устун келиб, бронза медалларига эга чиқишди.

Text to speech