14 Ноябрь 2025 302

МОҚ раҳбарияти ва Италия велоспорт клуби иштирокида учрашув ўтказилди

Бугун МОҚ раҳбарияти Италиядаги таниқли “VF Group–Bardiani–CSF–Faizanè” велоклуби асосчиси ва бош менежери Бруно Реберберини қабул қилди.

Мулоқот чоғида томонлар ҳамкорлик имкониятлари, Ўзбекистонда велоспортни янги босқичга кўтариш истиқболлари ҳамда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Учрашувда, шунингдек, мамлакатимизда велоспортни изчил ривожлантириш ва унинг оммавийлигини янада ошириш, спортчилар учун замонавий тайёргарлик шароитларини яратиш ва рақобатбардош веломактабни шакллантириш муҳим экани алоҳида таъкидланди. Спортчилар ва мураббийлар ўз маҳоратини мунтазам ошириб бориши, тажриба алмашиши, айниқса тўрт йилликнинг энг йирик мусобақаси — Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари ҳамда бошқа нуфузли турнирларга тайёргарлик жараёнида янги билим ва кўникмалар ҳосил қилиши зарурлиги қайд этилди.

Text to speech