12 Ноябрь 2025 499

Спорт вазирлигида “Президент Олимпиадаси” мусобақаларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун Спорт вазирлигида “Президент Олимпиадаси” мусобақаларини самарали ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вазирлик раҳбарияти, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддилари ҳамда тегишли соҳа вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида мусобақаларнинг ташкилий-техник жиҳатлари, иштирокчиларни жойлаштириш тизими, ареналарда инфратузилмани тайёрлаш, хавфсизлик ва тиббий таъминот масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, волонтёрлар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда спортчиларга қулай шароитлар яратиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Text to speech