10 Ноябрь 2025
234
Чавандозларимиз Дубай турнирида олтин ва бронза медалларига эга чиқишди
БААнинг Дубай шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CIS2* таснифидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида Абдураҳмон Абдуллаев “Otto van de Achterhoek” лақабли отида энг юқори натижани қайд этди. Терма жамоамиз етакчиларидан Бекзод Қурбонов эса “Matts V.G.” билан учинчи ўринни эгаллади.
