9 Ноябрь 2025
202
Риёд-2025: Нигора Абдуллаева мусобақани 3 та кумуш медали билан тугатди
Маҳоратли оғир атлетикачимиз Нигора Абдуллаева Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 2 та кумуш медални қўлга киритди. -58 кг вазн тоифасида қатнашган Абдуллаева силтаб кўтаришда 118 кг, икки курашда эса 214 кг билан ҳар икки дастурда 2-натижани қайд этди.
