8 Ноябрь 2025 338

Делегациямиз раҳбарияти спортчи ва мураббийлар билан учрашди

Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти Риёд-2025 VI Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этаётган спортчиларимиз жойлашган Атлетлар шаҳарчасига ташриф буюрди. Ташриф чоғида мутасаддилар делегациямиз учун яратилган шароитлар билан танишиб, спортчи ва мураббийлар билан самимий мулоқотда бўлишди.

Учрашув давомида мутасаддилар мусобақанинг дастлабки кунида қўлга киритилган медаллар билан спортчиларимизни табриклаб, уларга келгуси беллашувларда ҳам муваффақият ва ғалабалар тилади. Шу тариқа, Ўзбекистон жамоаси аъзоларининг руҳий тайёргарлиги ва жипслигини янада мустаҳкамловчи илиқ учрашув бўлиб ўтди.

Text to speech