24 Октябрь 2025
794
Меҳрож Баҳромов жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди
Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз яна бир медални қўлга киритди. Юнон-рум кураши бўйича -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Меҳрож Баҳромов бронза медали билан тақдирланди. Спортчимиз учинчи ўрин учун баҳсда озарбайжонлик спортчидан устун келди.



