23 Октябрь 2025
793
Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти Баҳрайнда спортчи ва мураббийларимиз билан учрашди
Айни пайтда Баҳрайнда бўлиб турган Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти ИИИ Осиё ёшлар ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчи ва мураббийлар, шунингдек, делегациянинг бошқа аъзолари билан учрашди.
Расмийлар ёш атлетларимиз билан уларга яратилган шароитлар ва тайёргарликлари ҳақида суҳбатлашди. Уларга омад тилаб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишларини тилашди.









