23 Октябрь 2025
835
Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти Шаҳзода Абдулазиз бин Турки ал Файсал билан учрашди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмийлари Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси Президенти, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, Саудия Арабистони Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбари Шаҳзода Абдулазиз бин Турки ал Файсал билан учрашув ўтказишди.
Унда томонлар спорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, янги ташаббусларни амалга ошириш ҳамда халқаро миқёсдаги қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.









