22 Октябрь 2025
655
Осиё ва Африка спорти ҳамкорлиги йўлида янги босқич
Бугун Осиё Олимпия кенгаши ҳамда Африка Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида спорт ва олимпия ҳаракати орқали икки минтақа ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, соҳада ривожланишнинг янги босқичига чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти қатнашди.








