21 Октябрь 2025
921
Баҳрайн-2025: Жамоаларни кутиб олиш тадбирида Ўзбекистон байроғи кўтарилди
Ҳар бир комплекс мусобақаларда иштирокчи давлатлар байроғининг кўтарилиши тантанали маросимга айланиб кетган. Бугун Баҳрайнда III Осиё ёшлар ўйинларида қатнашаётган мамлакатларнинг байроғи кўтарилди. Жумладан, мусобақада 5 та олтин ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда бораётган Ўзбекистон Республикасининг ҳам.





