Буюк Британиянинг Вестминистер университети президенти, профессор Питер Бонфилд “Олимпия шаҳарчаси” мажмуалари билан танишди
Пойтахтимизга ташриф буюрган хорижий нуфузли университетлардан бири Вестминистер университетининг президенти, профессор Питер Бонфилд бугун “Олимпия шаҳарчаси” билан яқиндан танишди.
Хорижий меҳмонга шаҳарчадаги «Велодром», "Марказий ўйингоҳ", "Сув спорти", "Жамоавий спорт турлари" ва "Яккакураш спорт турлари" бинолари ва уларда яратилган шароитлар бўйича маълумотлар берилди.
Шундан сўнг Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов иштирокида хорижий делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Давлатимиз раҳбари ташаббуслари асосида мамлакатимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, натижалар, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолияти бўйича маълумотлар берилди.
Шу билан бирга Питер Бонфилд томонидан Вестминистер ва Вестминистер Ташкент университетлари ҳамда Спорт вазирлиги ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.
Манба: Спорт вазирлиги









