19 Октябрь 2025
1197
Баҳрайн-2025: Бугун спортчиларимиз иштирокларини бошлашади
Бугун Баҳрайнда III Осиё ёшлар ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бошлайди. Кун давомида спортчиларимиз кураш ва пенчак силат бўйича баҳс олиб боришади.
Курашчиларимиздан Отабек Йўлдошбоев (-65 кг) ва Дурдона Турсунова (70 кг) иштирок этишса, пенчак силат баҳсларида Нурислом Рўзибоев (-63 кг) ҳамда Феруза Бозорова (-55 кг) баҳсларга киришади.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси барча спортчиларимизга бўлажак беллашувларда омад ва зафарлар тилайди. Олға, Ўзбекистон!
