17 Октябрь 2025 1177

Туркий давлатлар вазирлари Олимпия шаҳарчасига ташриф буюришди

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ёшлар ва спорт масалалари бўйича вазирларининг IX йиғилиши доирасида делегация аъзолари пойтахтимизда қад ростлаган Олимпия шаҳарчасида ҳам бўлишди. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов меҳмонларга мажмуадаги объектларда яратилган шарт-шароитлар ҳамда уларнинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Ташриф давомида расмийлар Олимпия шаҳарчасида ўтказилаётган чим устида хоккей бўйича Central Asia Championship мусобақасининг финал беллашувлари ҳамда йиғин ўтказаётган спортчиларимизнинг машғулотларини ҳам томоша қилдилар.

Text to speech