17 Октябрь 2025 1302

Туркий давлатларнинг ёшлар ва спорт йўналишидаги вазирлари Тошкентда жам бўлишди

Бугун Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ёшлар ва спорт йўналишларига масъул вазирларининг ИХ йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти, шунингдек, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғиз Республикасининг ушбу йўналишдаги вазирлари, Венгриянинг Ўзбекистондаги консули, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари иштирок этишди.

Расмийлар ўз нутқларида соҳадаги ривожланиш йўлида мазкур йиғилишнинг аҳамияти, йирик мусобақаларга тайёргарлик олдидан терма жамоалар иштирокида қўшма йиғинлар ташкил қилиш муҳимлигини таъкидлашди.

Text to speech