12 Октябрь 2025
813
UWW Президенти Ненад Лалович Тошкентда
Бирлашган кураш дунёси (UWW) Президенти Ненад Лалович Ўзбекистонга келди. Мартабали меҳмонни Спорт вазирлиги, МОҚ ва мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти кутиб олди.
Жаноб Лалович юртимизга сафари давомида мамлакатимизда Олимпия ҳаракати, хусусан, спорт курашлари ривожи бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиши, расмийлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.





