11 Октябрь 2025
773
Спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум
19-25 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.
Мамлакат гимнастика федерациясининг маълум қилишича, дунё биринчилигида қуйидаги спортчиларимиз қатнашишади:
Эркаклар: Расулжон Абдураҳимов ва Абдулазиз Мирвалиев.
Аёллар: Дилдора Арипова ва Шаҳинабону Юсупова
