10 Октябрь 2025 831

Иқтидорли ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Бугун Ёшлар ижод саройида ижодкор ва спортчи ёшлар билан учрашув ўтказилди. Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев бошчилигида ўтган тадбирда тегишли ташкилотларнинг мутасадди раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Учрашувда қатнашган МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов спорт соҳасида юртимиз ёшлари учун яратилаётган шароитлар хусусида тўхталиб ўтди. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан бу йилдан ўтказила бошланган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” оммавий мусобақаси ўсиб келаётган авлоднинг ўз имкониятларини кўрсатиш учун спорт йўналишидаги ажойиб лойиҳа бўлганини таъкидлади.

Тадбир давомида бевосита иштирок этган ва юртимизнинг турли чеккаларидан онлайн кузатиб борган ёшлар билан турли мавзуларда савол-жавоблар ташкил этилди.

Text to speech