9 Октябрь 2025
578
Спортчиларимиз билан допинг профилактикаси бўйича суҳбатлар ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги масъуллари миллий терма жамоалар спортчилари билан допингга қарши профилактик тадбирларни мунтазам ўтказиб келмоқда. Мутахассислар жойларда атлетларимиз билан суҳбатлар ўтказиб, антидопинг қоидаларини бузмаслик, шубҳали дорилар ва биологик қўшимчаларни истеъмол қилмаслик борасида тушунтириш ишларини олиб боришяпти.









