9 Октябрь 2025 1035

“Спорт тиббиёти: кеча, бугун, эртага” халқаро анжумани иш бошлади

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) ташкил этилганининг 10 йиллигига бағишлаб “Спорт тиббиёти: кеча, бугун, эртага” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади. Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги, МОҚ ва РСТИАМ, шунингдек, Халқаро спорт тиббиёти федерацияси раҳбарияти иштирокида мазкур тадбирнинг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда сўз олган расмийлар мамлакатимизда спорт тиббиётининг ривожланиш тарихи, терма жамоаларимизнинг бугунги ғалабаларида соҳанинг ўрни ҳақида тўхталиб ўтишди.

Дастурга кўра, бугун маҳаллий ва хорижий шифокорлар физиология ва реабилитация йўналишларидаги ўз илмий ишлари ҳақида тақдимот ўтказиши кўзда тутилган. Эртанги кун дастуридан эса амалий жараёнлар ўрин олган.

Text to speech