8 Октябрь 2025
647
Акбар Жўраев ва Рустам Тўлагановни табриклаймиз!
Бугун таниқли ўзбек оғир атлетикачиси, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби, икки карра жаҳон чемпиони, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрстатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Акбар Жўраев, шунингдек, бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби, Осиё чемпионатининг совриндори, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони эгаси Рустам Тўлаганов таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни туғилган куни билан қутлаб, уларга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

