6 Октябрь 2025
894
Спорт федерациялари билан устувор режалар кўриб чиқилди
Бугун Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти спорт федерациялари ҳамда ассоциацияларнинг масъуллари билан истиқболли режалар юзасидан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон делегациясининг шу кунларда Озарбайжонда ташкил этилаётган III МДҲ ўйинларидаги иштироки танқидий таҳлил қилинди. Шунингдек, Баҳрайн-2025 ИИИ Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик ва федерацияларнинг Олимпия шаҳарчасидаги жойлашуви масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Йиғилишда спортчиларни Баҳрайнда бўладиган мусобақага ҳар томонлама пухта тайёрлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шу билан бирга, делегация таркиби ва терма жамоаларнинг Манамага сафар режалари қайта кўриб чиқилди.









