5 Октябрь 2025 678

Бугун ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашади

Бугун Перу пойтахти Лима шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. 8 октябрга қадар давом этадиган мусобақада дунёнинг 66 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади. Ҳамюртларимиз мазкур жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этадилар:

Ўғил болалар:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-60 кг: Анваржон Иброҳимов
-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев
-73 кг: Муҳриддин Маъруфов
-73 кг: Иноят Телманов
-81 кг: Самариддин Муҳибиддинов
-90 кг: Алишер Саманов
-100 кг: Муҳаммадали Зоиров
+100 кг: Фазлиддин Рафиқов

Қизлар:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова
-57 кг: Райҳона Маматова
-63 кг: Нигина Сапарбоева
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-78 кг: Маржона Кўчимова
+78 кг: Умида Ниғматова

Дастурга кўра, биринчи кун йигитлар -60 ва -66 кг, қизлар -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришади.

Text to speech