2 Октябрь 2025
823
Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида ЎФФ жамоаси ғалаба қозонди
Учинчи бор ташкил этилган футбол бўйича Ахбор Имомхўжаев хотира турнири якунланди. «А» ва «Б» гуруҳларида 1-ўринни қўлга киритган «Бунёдкор» ва Ўзбекистон футзал федерацияси (ЎФФ) жамоалари бош соврин учун кураш олиб борди. Пенальтилар церийасигача давом этган баҳсда ЎФФ ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.
МОҚ ва «Пахтакор» жамоалари ўртасида кечган 3-ўрин учун курашда «пахтакорчилар» ғалаба қозонди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Тақдирлаш маросимида МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди. Унда турли номинациялар бўйича энг яхшилар ҳамда ғолиб ва совриндорлар тақдирланишди.
