2 Октябрь 2025
912
Сибирцев ва Мялин Осиё чемпионатида навбатдаги медалларини қўлга киритишди
Ҳиндистонда ўтаётган сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 2 медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Маҳоратли сузувчимиз Илья Сибирцев бу гал 800 метр масофага кечган эркин усулда сузиш дастурида кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, Игорь Мялин 10 метрли платформадан сакраш йўналишида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

