11 Сентябрь 2025
974
Бир гуруҳ кураш фидойилари “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони ва ташаккурномалар билан тақдирланишди
6 сентябрь – Халқаро кураш куни муносабати билан соҳанинг бир гуруҳ фидойиларига Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони ва мамлакат кураш федерациясининг ташаккурномаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Миллий Олимпия қўмитасида ўтган тадбирда Спорт вазирлиги, МОҚ ва Ўзбекистон кураш федерацияси раҳбарияти спорт фидойиларини қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятларида ҳам улкан муваффақият тилашди.









