10 Сентябрь 2025
633
Тошкентда қиличбозлик бўйича Осиё кубоги ўтказилмоқда
Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўтказилмоқда. Унда 11 мамлакатдан 200 нафардан ортиқ спортчи баҳс олиб боряпти.
Дастлабки кун қизлар сабля, йигитлар рапира бўйича яккалик йўналишида беллашишди. Қизлар ўртасида кечган баҳсларда ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этиб, 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлдилар. Йигитларимизга эса бироз омад етишмади.
Олтин медаль:
Салима Рўзиева
Кумуш медаль:
Бибиаиша Ҳусанбоева
Бронза медаль:
Перизат Мауинбергенова


