8 Сентябрь 2025 525

Жанни Инфантино Тошкентга етиб келди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифига кўра, ФИФА Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга доир лойиҳаларни муҳокама қилиш, Миллий футбол маркази билан яқиндан танишиш ҳамда “CAFA Nations Cup 2025” мусобақасининг финал учрашувини стадиондан кузатиш мақсадида юртимизга ташриф буюрди.

ФИФА делегациясини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва расмийлар кутиб олишди.

Манба: Ўзбекистон Футбол Ассоцияси

Text to speech