8 Сентябрь 2025 786

Кун дайжести:

CAFA Nations Cup финалида Ўзбекистон Эронга қарши баҳс олиб боради
Бугун футбол бўйича CAFA Nations Cup турнирининг финал баҳси бўлиб ўтади. Унда «А» ва «B» гуруҳларида биринчи ўринни қўлга киритган Ўзбекистон ва Эрон жамоалари бош соврин учун майдонга чиқишади. Ўйин соат 19:30 да «Олимпия» стадионида ўтказилади.

Собир Сафаралиев халқаро турнирда совриндор бўлди
Россиянинг Владивосток шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. 13 мамлакат терма жамоалари иштирок этган ушбу турнирда ҳамюртимиз Собир Сафаралиев енгил вазн тоифасида кечган беллашувларда бронза медалига сазовор бўлди.

US Опен-2025 турнирида ғолиблар аниқланди
Теннис оламининг энг йирик турнирларидан бири АҚШ очиқ чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида испаниялик Карлос Алькарас, аёллар ўртасида эса беларуслик Арина Соболенко бош совринни қўлга киритишди.

Волейбол бўйича Италия аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Таиландда волейбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Дунёнинг энг кучли 32 жамоаси ўртасида кечган баҳсларда Италия терма жамоаси финалда Туркияни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учинчи ўрин эса Япониядан устун келган Бразилияга насиб этди.

Text to speech